» » Навоий вилоятидаги кичик саноат зоналари фаолияти тўғрисида МАЪЛУМОТ

Навоий вилоятидаги кичик саноат зоналари фаолияти тўғрисида МАЪЛУМОТ

14 апрель 2021, Среда
29
0

Вилоятда жами 10 та КСЗлар ташкил этилган: шундан;

ПҚ-3774-сонли (05.06.2018 й.) қарорига асосан 3 та КСЗ. 
(Навоий, Зарафон шаҳри, Хатирчи туманида 1 тадан)

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 2020 йил
12 июндаги 6/54-сонли қарорига асосан 2 та КСЗ. 
(Навоий, Зарафшон шаҳарларида 1 таданҳамда 2020 йил
23 октябрдаги 10/82-сонли қарорига асосан 1 та КСЗ. 
(Конимех туманида 1 та)

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 2021 йил
15 февралдаги 17/156-сонли қарори билан 4 та КСЗ
(Зарафшон, Ғозғон шаҳарларида, Навбаҳор ва Нурота туманларида 1 тадан)

Фаолият кўрсатаётган КСЗ сони 6 та (48,6 гектар, 126 та лот);

- Навоий шахридаги Собиқ нон заводи 1,2 гектар майдонга 5 та лот, 

- Зарафшон шахридаги 0,8 гектар майдонга 3 та лот, 

- Хатирчи туманидаги 35 гектар майдонга 68 та лот,

- Навоий шахридаги 2-cон темир-бетон заводи ҳудудида 7,6 гектар майдонга 38 та лот, 

- Зарафшон шахридаги НКМК омборхона биносида 0,81 гектар майдонга 7 та лот,

- Конимех туманидаги собиқ пахта пункти ўрнида 3,28 гектар майдонга 5 та лотларга ажратилган.

Жами лотлар сони 126 ташундан 73 лотда (58%) қиймати 386,2 млрд сўмлик 43 та лойиҳа жойлаштирилди. Бугунги кунга қадар ишга туширилган қиймати 7,3 млрд сўмлик 4 та лойиҳа 58 та янги иш ўринлари яратилган бўлиб шундан, 40 нафарини ёшлар ташкил этади. 

Жумладан, 2020 йилда ишга тушурилган “Iskandar Grant Invest” МЧЖ томонидан 2020 йилда Россия Федерациясига 100 минг АҚШ доллари миқдорида жун маҳсулоти экспорт қилинди.

2021 йилда қиймати 378,9 млрд.сўмлик 39 та лойиҳани ишга тушириш эвазига 1 793 та янги иш ўринлари яратилиб, 558,6 мрлд сўмлик импорт ўрнини босувчи экспортбоп саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ҳамда 3,3 млн АҚШ долларлик маҳсулот экспортга йўналтирилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, бугунги кунда 2021 йилда янги 7 та (Зарафшон ва Ғозғон шаҳарлари, Кармана, Навбаҳор, Нурота, Учқудуқ ва Хатирчи туманларида) майдони 74,9 гектардан иборат кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ишонч телефонлари

  • Тел: 79 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 79 223-81-39
  • Факс: 79 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Навоий кўчаси 30а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси