» » Иқтисод рақамларда

Иқтисод рақамларда

27 ноябрь 2018, Вторник
378
0
НАВОИЙ ВИЛОЯТИНИ
2018 йил 9 ой давомида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва иқтисодий
ислоҳотларнинг бориши тўғрисида маълумот

1. Вилоят иқтисодиётини ривожланиши тўғрисида умумий маълумот

Вилоят ҳудуди 110,99 минг квадрат километрни ташкил этади.

2017 йил якуни билан аҳоли сони 949,6 минг кишини ташкил этди.

2018 йил 1 октябрь ҳолатига 969,8 минг кишини ёки Республика аҳолисининг 2,9 фоизини ташкил этди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,6 фоизни ташкил этмоқда.

Вилоят бўйича меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига 543,7 минг кишини ташкил этиб, шундан 422,4 минг киши иқтисодиёт тармоқларида банд.

2018 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 547,0 минг кишини ташкил этиб, шундан 406,4 минг киши иқтисодиёт тармоқларида банд.
Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2017 йилда 1,3 фоизга ўсди ва 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида ўсиш суръати 104,0 фоизни ташкил этди.

Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2017 йилда 12 961,6 минг сўм ва 2017 йилнинг январь-сентябрь ойларида 13 767,8 минг сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич бўйича вилоят республикада ­­­2-ўринни эгаллайди.

2017 йилда вилоят иқтисодиёти таркибида саноатнинг (қурилиш ишлари қўшилган ҳолда) улуши 58,7 фоизни, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг улуши 18,5 фоизни ва хизматлар соҳасининг улуши 22,8 фоизни ташкил этди.

2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида тармоқлар ялпи қўшилган қиймати таркибида саноатнинг (қурилиш ишлари қўшилган ҳолда) улуши 67,3 фоизни, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг улуши 13,4 фоизни ҳамда хизматлар соҳасининг улуши 19,3 фоизни ташкил этди.

Иш билан банд бўлганларнинг ўртача иш ҳақи 2017 йил якуни билан 2 514,8 минг сўмни ташкил этди. 2018 йил 1 октябрь ҳолатига 2 214,6 минг сўмни ташкил этди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,6 фоизни ташкил этмоқда.

Ишонч телефонлари

  • Тел: (0436) 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 0 (436) 223-81-39
  • Факс: 0 (436) 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Ислом Каримов кўчаси 77а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси