» » Навоий вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси тўғрисида Низом

Навоий вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси тўғрисида Низом

29 май 2019, Среда
207
0
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу низом Навоий вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармасининг (бундан кейин – Бош бошқарма) мақомини, вазифаларини, ваколатларини ва ташкилий асосларини, шунингдек раҳбарларининг масъулияти ва жавобгарлигини белгилайди. 
2. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
3. Бош бошқарма юридик шахс бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўзининг номи ёзилган муҳрга ва бланкасига эга. 
4. Бош бошқарманинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи – Ўзбекистон Республикаси Навоий вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси, қисқартирилган номи – Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси;
б) рус тилида:
полное – Главное управление экономики и промышленности Навоийской области Республики Узбекистан, сокращенное – Облэкономпром;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи – Main administration of Economy and industry of the Navoi region of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи – Main administration of Economy and industry.
5. Бош бошқарманинг почта манзили: Навоий шаҳар, Ислом Каримов шох кўчаси, 77а уй.
2 боб. Бош бошқарманинг тузилмаси
6. Бош бошқарма қуйидагиларни ўз ичига олади:
Бош бошқарманинг вилоят бошқармаси ва унинг бўлимлари;
туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва саноат бўлимлари (бундан кейин – Бош бошқарманинг туман ва шаҳар бўлимлари)
7. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ҳамда вилоят ҳокимлигига тегишлилиги бўйича бўйсунади.
Бош бошқарманинг туман ва шаҳарлар бўлимлари Бош бошқармага ҳамда тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) ҳокимликларига бўйсунади.
3-боб. Бош бошқарма ва унинг туман ва шаҳар бўлимлари вазифалари ҳамда функциялари
§1. Бош бошқарманинг вазифа ва функциялари
8. Бош бошқарманинг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожлантириш даражасини тизимли таҳлил қилиш, ҳудуднинг минерал хом ашё, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини, маҳаллий минерал хом ашё захираларини ишлаб чиқаришга жалб қилинмаганлиги билан боғлиқ мавжуд номутаносибликларни аниқлаш; 
саноат корхоналарини самарали жойлаштириш, ҳудудларнинг табиий ва иқтисодий ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали миллий иқтисодиётнинг рақобатдошлигини ошириш ҳамда соҳалар ва ҳудудлар ривожланишида юқори кўрсаткичларни таъминлаш мақсадида ҳудудлар саноатини ривожлантириш стратегияси (модели)ни ишлаб чиқиш;
мамлакат, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожлантиришнинг истиқболли, устувор стратегик йўналишларини, узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозларни ишлаб чиқишни, ҳудудларни комплекс ривожлантиришни, ҳудуднинг саноат салоҳиятини ва импорт ўрнини босувчи маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
муҳандислик, йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш, транспорт хизматлари кўрсатиш тизимини яхшилаш, уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш даражаси ва сифатини тубдан ошириш, аҳолини сифатли ичимлик суви ҳамда санитария тозалаш тизимлари билан таъминлаш, шунингдек ҳудудий бошқарувнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, қишлоқ хўжалик экинларини мақбул жойлаштириш, аграр секторда тузилмавий ўзгартиришлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларини чуқур таҳлил қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш;
ҳудудлар аҳолисининг демографик жараёнларини, аҳолининг бандлик даражасини таҳлил қилиш, шу асосда ишсиз аҳолини, айниқса ёшларни ишлаб чиқариш объектларига оптимал жойлаштириш ва янги иш ўринларини яратиш ҳисобига иш билан таъминлаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, ижтимоий инфратузилманиривожлантириш, яшаш шароитларини яхшилаш, тиббиёт, таълим, ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш турларини кўпайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш; 
кичик саноат зоналарини ўз ҳудудларида инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришни мувофиқлаштириш.
9. Бош бошқарма ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) макроиқтисодий кўрсаткичларни тизимли таҳлил қилиш ва режалаштириш соҳасида:
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини тизимли таҳлил қилишни амалга оширади;
мавжуд бўлган номутаносибликлар, захиралар, ва ишлаб чиқаришга жалб қилинмаган минерал-хомашё ресурслар, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлаш бўйича ишлар олиб боради;
мамлакатни ривожлантириш мақсадлари ва устувор йўналишларидан келиб чиқиб ҳудудлар иқтисодиёти ва саноатини ислоҳ қилиш, барқарор ва мувозанатли ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади; 
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати, тасдиқланган прогноз кўрсаткичларини бажарилиши бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;
ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги иқтисодий тармоқлар ва ҳудудлар кесимида ҳудудларни ривожлантириш учун алтернатив дастурлар ишлаб чиқади;
б) саноатни ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш соҳасида:
рақобатбардош саноат маҳсулотлари турларини ишлаб чиқаришни шу жумладан маҳаллийлаштиришни таъминлайдиган индустриал сиёсатни асосий йўналишларини ва усулларини комплекс тизимли таҳлил қилади;
ҳудудларни саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, минерал хом ашё ресурсларини янада чуқур қайта ишлаш, юқори технологик ишлаб чиқаришларни яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
юқори қўшилган қийматга  эга бўлган рақобатбардош маҳсулот  ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек маҳаллийлаштирадиган маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш ва диверсификация қилиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқади;
ҳудудий ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва уларни амалга ошириш, янги қувватларни ташкил қилиш ва мавжудларини модернизация қилиш устидан доимий мониторинг тизимини амалга оширади;
маҳаллийлаштирилган ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, инвестиция дастурларига, саноатни ривожлантириш дастурларига киритиш, жумладан уларни илғор ресурс тежаш ва энергия самарадор технологиялар асосида модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
саноатда фойдаланиш учун қайта тикланадиган энергия ресурслари ва муқобил ёқилғилардан фойдаланишни жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
ҳудудий саноатни ривожланиш ҳолати, жумладан маҳаллийлаштириш, ишлаб чиқаришда энергия самарадорлигини ошириш бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;
в) ишлаб чиқариш, муҳандислик, йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда замонавий АКТни жорий қилиш соҳасида:
ҳудудларда қурилиш, йўл-транспорт, коммуникация ва ижтимоий инфратузилмалар ривожланишини тизимли ва комплекс таҳлил қилади; 
йўл-транспорт, коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш бўйича ҳудудий инвестиция дастурларини, инвестиция лойиҳаларини шакллантириш, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини бажарилиши устидан доимий мониторингни амалга оширади;
ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани, жумладан, коммунал соҳани (сув таъминоти, канализация, иссиқлик манбаи, санитар тозалаш) ривожлантириш дастурларига киритиш учун таклифлар ишлаб чиқади;
қурилиш, ишлаб чиқариш, муҳандислик коммуникация, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича дастурларларни амалга ошириш натижалари ҳақида таҳлилий маълумотлар тайёрлайди.
г) қишлоқ хўжалигини ривожлантириш соҳасида:
қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, қишлоқ хўжалик экинларини мақбул жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ривожлантиришда қўшимча заҳираларни аниқлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
ҳудудларни аграр секторида тузилмавий ўзгартиришлар бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
қишлоқ хўжалиги йўналишларини ривожлантириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
д) ижтимоий ривожланиш, демография ва аҳоли бандлиги соҳасида:
ҳудудлар демографик жараёнлари, аҳолини бандлик даражаси ва тузилмаси, аҳоли турмуш даражаси, хизмат кўрсатиш, туризм, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаси, маданият ва спортни ривожлантиришни тизимли таҳлил қилади;
аҳолини турмуш даражаси ва сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
аҳолига соғлиқни сақлаш, таълим ва ижтимоий маданий хизматлар кўрсатиш, аҳолининг алоҳида қатламларини манзилли ҳимоя қилиш ва қўллаб- қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
меҳнат бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, демографик омиллар ва ҳудуднинг истиқболли иқтисодий ривожлантириш асосида аҳолини иш билан банд қилишнинг прогрессив шаклларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
хизмат кўрсатиш, туризм соҳасини ривожлантириш, кўрсатиладиган хизматлар ҳажми ва сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
ижтимоий соҳа тармоқларини ривожлантириш, аҳоли бандлигини оширишни таъминлаш бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;
е) вазирлик ва идораларнинг барча ҳудудий бўлинмалари, хўжалик бошқарув органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш:
ҳудудларда саноат соҳаларини ривожлантириш бўйича давлат дастурлари, инвестиция дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари, инвестиция лойиҳалари бажарилишини тегишлилиги бўйича таҳлил қилади ва мониторингини амалга оширади;
вазирлик ва идораларнинг барча ҳудудий бўлинмалари, хўжалик бошқарув органларининг тегишли дастурлари, инвестиция дастурлари, саноатни ривожлантириш дастурларини амалга оширилиши юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
жкичик саноат зоналарини мувофиқлаштириш:
кичик саноат зоналари ҳудудида лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, шу жумладан ишлаб чиқаришни ташкил қилиш устидан мониторинг ўрнатиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
кичик саноат зоналари жозибадорлигини ошириш ва иштирокчилар учун қулай шароитлар яратиш бўйича таклифлар киритади.
§2. Бош бошқарманинг туман ва шаҳар бўлимлари вазифалари ва функциялари
10. Бош бошқарманинг туман ва шаҳар бўлимларининг асосий вазифалари: 
туман (шаҳар)лар иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражасини тизимли таҳлилида қатнашиш, номутаносибликлар, заҳираларни аниқлаш, минерал хом ашё, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятларини соҳага жалб этиш, ишлаб чиқаришга жалб этилмаган мавжуд имкониятларни аниқлаш;
туман (шаҳар)ларни саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш бўйича ҳудудларни ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш, қисқа ва ўрта муддатли комплекс ривожлантириш дастурларидан, ҳудудлар иқтисодиётини таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва диверсификация қилишдан келиб чиққан ҳолда тармоқ тузилмалар билан биргаликда аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
муҳандислик, йўл транспорт ва коммуникация инфатузилмаларини жадал ривожлантириш, транспорт хизматларни янада такомиллаштириш, уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш даражасини ва сифатини яхшилаш, аҳолини юқори сифатли ичимлик суви ва санитария тозалаш тизими билан таъминлаш, шунингдек замонавий ахборот коммуникация технологияларни жорий этиш бўйича чора- тадбирлар режасини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, қишлоқ хўжалик экинларини оптимал жойлаштириш, аграр секторда таркибий ўзгартиришлар, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш ва таклифлар ишлаб чиқиш;
ишлаб чиқариш кучларини оптимал жойлаштириш ва янги иш ўринларни яратиш ҳисобидан банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни иш билан таъминлаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, ижтимоий инфратузилмаларни  ривожлантириш ва яшаш шароитларни яхшилаш, аҳоли учун тиббий, маърифий ва ижтимоий-маданий  хизматларни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
11. Бош бошқарманинг туман ва шаҳар бўлимлари уларга қўйилган асосий вазифалардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги фунцияларни бажаради:
a) макроиқсодий кўрсаткичларни тизимли таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш  соҳасида:
туманлар (шаҳарлар)нинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражасини тизимли таҳлил қилишни амалга оширади;
мавжуд номутаносибликлар, заҳиралар ва ишлаб чиқаришга жалб қилинмаган минерал хом ашё ресурслар, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлайди;
ҳудудларни ривожлантириш мақсадларига ва устувор йўналишларига асосланиб иқтисодиётни ислоҳ қилиш, барқарор ва мувозанатли ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
туманлар (шаҳарлар)ни комплекс ривожлантириш, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) иқтисодиётини таркибий ислоҳотларини ва диверсификациялашни чуқурлаштириш бўйича қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурлар ишлаб чиқади;
туманлар (шаҳарлар) ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолати, тасдиқланган комплекс ривожлантириш дастурларини ва асосий кўрсаткичлари бўйича прогнозларнинг бажарилиши юзасидан таҳлилий малумотлар тайёрлайди. 
б) саноат ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш соҳасида:
рақобатбардош саноат маҳсулотлари турларини ишлаб чиқаришни шу жумладан, маҳаллийлаштиришни таъминлайдиган индустриал сиёсатни асосий йўналишлари ва услулларини комплекс таҳлил  қилади ва таклифлар тайёрлайди;
туман (шаҳар)лар саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, минерал хом ашё ресурсларни янада чуқур қайта ишлаш, юқори технологик ишлаб чиқаришларни яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
юқори қўшилган қийматга эга бўлган рақобатбардош маҳсулотлар  ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек ишлаб чиқарадиган жумладан, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш ва ассортиментини кенгайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
ҳудудий инвестиция дастурларига ва шунингдек уларни амалга ошириш бўйича мониторинг ўтказиш, ўз вақтида янги ишлаб чиқаришларни жорий этиш ва маънан эксирганларини модернизация қилиш бўйича таклифлар киритади;
маҳаллийлаштирилган ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришларни инвестиция дастурларига, саноатни ривожлантириш дастурларига киритиш, жумладан уларни илғор ресурс тежаш ва энергия самарадор технологиялар асосида модернизация, техник ва технологик қайта жихозлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
туман (шаҳар)лар саноатининг ривожланиш ҳолати, жумладан маҳаллийлаштириш, ишлаб чиқаришда энергия самарадорликни ошириш бўйича чора-тадбирларни ошириш юзасидан таҳлилий маълумотлар тайёрлайди.
в) ишлаб чиқариш, муҳандислик, йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш шунингдек, замонавий АКТ жорий этиш соҳасида:
ишлаб чиқариш, инженер-коммуникация, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматинингқарорлари ҳамда инвестицион лойиҳаларни доимий мониторингини юритиш, уларни бажарилишини таҳлил қилади;
ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни жумладан, коммунал соҳани (сув таъминоти, канализация, иссиқлик манбаи, санитар тозалаш) ривожлантиришни мақсадли дастурларга киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
қурилиш-пудрат ташкилотларининг моддий техник базасини мувозанатли ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
транспорт хизматларни ривожлантириш, транспорт хизматларини ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш даражасини ва сифатини оширади;
қурилиш, ишлаб чиқариш, муҳандислик комуникация, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича манзилли дастурларни амалга ошириш, натижалари ҳақида таҳлилий маълумотлар тайёрлайди.
г) қишлоқ хўжалигини ривожлантириш соҳасида:
қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ривожлантириш,  экинларни мақбул жойлаштириш ва қўшимча заҳираларни аниқлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
туман (шаҳар)лар қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича прогноз кўрсаткичларни ишлаб чиқади;
д) ишсиз аҳолини, айниқса ёшларни иш билан таъминлаш соҳасида:
аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, аҳолини даромадларни ўсишни таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
аҳоли учун тиббий, маърифий ва ижтимоий-маданий хизматларни такомиллаштириш, манзилли ижтимоий қўллаб-қуватлашни ривожлантириш  айрим аҳоли қатламларини ҳимоя этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
аҳолини айниқса ёшларни иш билан таъминлашда демографик омилларни ва ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда  иш билан таъминлашни  прогрессив шаклларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
хизмат кўрсатиш ва туризм соҳасини ривожлантириш, хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш ишларини амалга оширади.
4-боб. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
§ 1. Бош бошқарманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
12. Бош бошқарма ва унинг таркибий бўлинмалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
юклатилган вазифаларни сифатли амалга ошириш учун ҳокимиятларнинг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқарув органларининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлардан маълумотлар олиш;
иқтисодиёт ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқарув органлари, шунингдек бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш;
Бош бошқарманинг туман ва шаҳар бўлимларига топшириқ ва кўрсатмалар бериш;
давлат ва хўжалик бошқарув органлари ва бошқа ташкилотларнингҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ҳудудий бўлинмалари, шунингдек илмий ташкилотларнинг малакали мутахассисларини ахборот-таҳлилий материаллар ва дастурий ҳужжатларни тайёрлашга жалб қилиш.
13. Бош бошқарма ва унинг таркибий бўлимлари қуйидагиларга мажбур:
Бош бошқармага юклатилган вазифалар, шунингдек, қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари, фармонлари, фармойишлари, йиғилиш баёнлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари фармойишлари, йиғилиш баёнлари, иқтисодиёт ва саноат вазири, унинг ўринбосарлари, вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан белгиланган топшириқларни тегишлилиги бўйича ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ҳамда унинг устидан самарали назорат олиб бориш; 
тегишли республика ва тармоқларни ривожлантириш дастурларига узвий боғлаган ҳолда ҳудудий ривожлантириш дастурларини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилишини таъминлаш; 
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ва саноат ривожланиши тенденциялари, ҳудудий ривожлантириш дастурлари ва прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисида Бош бошқармага объектив таҳлилий маълумотларни тақдим этиш. 
§ 2. Бош бошқарманинг туман ва шаҳар бўлимлари ҳуқуқ ва мажбуриятлари
14. Бош бошқарманинг туман ва шаҳар бўлимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
юклатилган вазифаларни сифатли амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот материалларини, давлат ва хўжалик бошқарув органларининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлардан олиш;
иқтисодиёт ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқарув органлари, шунингдек бошқа ташкилотларнинг туман ва шаҳар бўлимларининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш;
давлат ва хўжалик бошқарув органлари ва бошқа ташкилотларнинг  туман ва шаҳар бўлимлари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг туман ва шаҳар бўлимлари, шунингдек илмий ташкилотларнинг малакали мутахассисларини ахборот-таҳлилий материаллар ва дастурий ҳужжатларни тайёрлашга жалб қилиш.
15. Туман ва шаҳар бўлимлари қуйидагиларга мажбур:
бўлимга юклатилган вазифалар, шунингдек, қонун ҳужжатлари, иқтисодиёт ва саноат вазири, унинг ўринбосарлари, Бош бошқарма раҳбарлари томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш ҳамда самарали назорат олиб бориш; 
тегишли республика ва тармоқларни ривожлантириш дастурларига узвий боғлаган ҳолда ҳудудий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда тартиби, методологияси, қоидалари ва материалларини тайёрлаш муддатларига риоя қилиш;
туман (шаҳар) ҳокимлари, Бош бошқармага кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган ҳудудларни ривожлантириш дастурлари ва прогноз кўрсаткичларини бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни ва бошқа сўралган материалларнинг ўз вақтида тақдим этилиши, комплекслилиги ва сифатини таъминлаш.
5-боб. Бош бошқарма раҳбарларининг функционал вазифалари
а) Бош бошқарма бошлиғи:
юкланган вазифа ва функцияларга асосан Бош бошқарманинг ҳудудий бўлимлари, жумладан ўз ўринбосари, бўлим бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ва мутахассислари фаолиятини ташкиллаштиради;
Бош бошқарманинг туман ва шаҳар бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
ҳудуднинг ривожланиш ҳолатини сифат жиҳатидан баҳолайди ва раҳбариятига ҳудудни янада ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ва амалга ошириш механизмларини киритади;
алоҳида ажралиб турган ходимларни рағбатлантиради ва бўлим ходимларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллайди;
ўрнатилган тартибда ваколати доирасида бошқа функцияларни ҳам амалга оширади;
б) Бош бошқарманинг туман ва шаҳар бўлимлари бошлиқлари:
юклатилган вазифа ва функцияларга мувофиқ бўлим фаолиятини ташкиллаштиради;
бўлим мутахассислари ўртасида топшириқларни тақсимлайди, шунингдек уларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
Бош бошқарманинг ҳудудий бўлимлари билан доимий ҳамкорликни амалга оширади;
тизимли равишда ҳудуд иқтисодиёти ва саноатининг ривожланиш даражасини таҳлил қилиш бўйича ишларни амалга оширади;
бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни туман (шаҳар) ҳокими, Бош бошқарма бошлиғига кўриб чиқиши учун ўрнатилган тартибда киритади;
алоҳида ажралиб турган ходимларни рағбатлантириш ва бўлим ходимларига интизомий жазо қўллаш бўйича таклифларни Бош бошқарма бошлиғига кўриб чиқиш учун киритади;
ўрнатилган тартибда бошқа функцияларни ҳам бажаради.
6 боб. Бош бошқарма раҳбариятининг масъулияти
16. Бош бошқарманинг ҳудудий бўлимлари бошлиғи қуйидагилар учун масъул:
Қонунчилик ҳужжатларини, Бош бошқарма раҳбариятининг топшириқларини ҳамда уларга юклатилган вазифа ва функцияларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
ҳудудларни ривожлантириш дастурларини белгиланган тартибда тегишли республика ва тармоқларни ривожлантириш дастурлари билан мувофиқлигини таъминлаш;
Бош бошқармага ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ва саноат ривожланиш тенденциялари бўйича объектив таҳлилий маълумотни ўз вақтида тақдим этиш; 
ҳудудларни ривожлантириш бўйича белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш.
17. Бош бошқарманинг туман ва шаҳар бўлимлари бошлиқлари қуйидагилар учун масъул:
қонун ҳужжатлари, Бош бошқарма топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш устидан самарали назоратни амалга ошириш, шунингдек юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш;
тегишли бўлган республика ва тармоқни ривожлантириш дастури билан мувофиқ бўлган ҳолда ҳудудни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш тартиби, услубияти, тамойиллари ва муддатларига риоя этиш;
Бош бошқармага таҳлилий маълумотларни ўз вақтида ва сифатли тақдим этилишини таъминлаш;
ҳокимликлар билан бирга туманлар (шаҳарлар)нинг ижтимоий-иқтисодий ва саноатни ривожлаштириш дастурларини амалга ошириш.
7 боб. Бош бошқарманинг фаолиятини ташкиллаштириш
18. Бош бошқармага вилоят ҳокими томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бошлиқ бошчилик қилади.
Бошлиқ вилоят ҳокими томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ўринбосарларига эга.
19. Лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш қуйидагича амалга оширилади:
Бош бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосарлари – вилоят ҳокими томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири билан келишилган ҳолда;
Бош бошқарманинг туман (шаҳар) бўлималари раҳбарлари – тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан Бош бошқарма бошлиғининг таклифи билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири билан келишилган ҳолда.
8 боб. Бош бошқарма фаолиятини молиялаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш
20. Бош бошқарма ҳамда туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва саноат бўлимлари ходимларининг лавозим маошларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 январдаги “Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2722-сонли қарорининг 1-бандида назарда тутилган устама ва қўшимчалар тадбиқ этилади.
21. Бош бошқарма ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларида назарда тутилган иш ҳақи, устама, нафақалар ва рағбатлантириш тўловларидан иборат.
Бош бошқарма аппарати ходимларига хизмат йили учун ойлик иш ҳақига устамалар миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПҚ-4105-сонли Қарорининг 10-бандига асосан қуйидаги ставкаларда тўланади:
  • 4 йилдан 7 йилгача – 0,05;
  • 7 йилдан 10 йилгача - 0,10;
  • 10 йилдан 15 йилгача - 0,15;
  • 15 йилдан 20 йилгача - 0,20;
  • 20 йилдан 25 йилгача - 0,25;
  • 25 йилдан ортиқ – 0,30.
Хизмат йили учун устама олиш ҳуқуқини берувчи иш тажрибаси ходимнинг бошқарув органларидаги иш стажини ҳисоблаб чиқиш йўли билан Бош бошқарма томонидан белгиланади.
22. Бош бошқарма ҳамда туман ва шаҳар иқтисодиёт ва саноат бўлимлари фаолиятини сақлаш ва молиялаштириш вилоятнинг вилоят бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
23. Туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва саноат бўлимлари фаолиятини молиялаштириш-ҳисобот ишлари Бош бошқарма томонидан юритилади. 
24. Бошқа рағбатлантирувчи тўловлар амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бошқа манбалар ҳисобига Бош бошқарма бошлиғи буйруғига мувофиқ амалга оширилади.
9 боб. Бош бошқарманинг Вазирлик ва вилоят ҳокимлиги олдида ҳисобот бериши
25. Бош бошқарма бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тақдим этилган маълумотларни умумлаштириб, ҳар томонлама чуқур таҳлил қилган ҳолда ҳар чоракда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ва саноатни ривожлантириш якунлари бўйича ҳисоботларини вазирлик ва вилоят ҳокимлигига киритади.
26. Бош бошқарма мос ҳисобот даври бўйича ҳар чоракда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ва саноатни ривожлантириш якунлари бўйича ҳисоботлар пресс-релизини ўзининг веб-сайтида жойлаштиради. 
27. Бош бошқарма ҳар чоракда, туман ва шаҳар бўлимлари томонидан тақдим қилинган ҳамда давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳудудий бўлимлари томонидан тақдим қилинган маълумотларни умумлаштириб, уларни чуқур таҳлил қилган ҳолда вилоят ҳокимлигига тасдиқланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ва саноат ривожланиши мақсадли параметрлари, аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича асосли таклифларни киритади.
28. Бош бошқарманинг туман ва шаҳар бўлимлари ҳар чоракда тасдиқланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ва саноат ривожланиши мақсадли параметрлари, аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича асосли таклифларни ўз ичига олувчи таҳлилий маълумотларни Бош бошқармага ва туман (шаҳар) ҳокимлигига киритади. 
10 боб. Якуний қоидалар.
29. Бош бошқармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ишонч телефонлари

  • Тел: (0436) 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 0 (436) 223-81-39
  • Факс: 0 (436) 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Ислом Каримов кўчаси 77а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси