» » » “Doing Business” рейтингида Ўзбекистон мавқейи

“Doing Business” рейтингида Ўзбекистон мавқейи

25 март 2020, Среда
122
0

   Мамлакатлардаги тадбиркорлик фаолиятини юритишнинг осонлиги, улар томонидан амалга ошириладиган тартиб-таомилларнинг соддалигини баҳолайдиган Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” халқаро рейтинги бошқа рейтинглардан бир қатор жиҳатлари билан фарқ қилади. Бу рейтинг тадбиркорлик фаолиятини бошланғич нуқтаси - уни рўйхатдан ўтказиш жараёнидан тортиб, фаолиятини тугатгунигача бўлган даврий циклни қамраб олади.

   Бу циклда бизнес вакили ўз фаолияти учун керакли объектни қўради, коммуникация тармоқларига улайди, ўз мулкини сотиши, фаолиятини ривожлантириш учун кредит олиши, солиқ тўлайди ва бошқа бир қанча жараёнларга дуч келади. Шунингдек, ушбу рейтинг халқаро миқёсда тузилишини инобатга олиб, унинг натижалари маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун мамлакатда яратилган бизнес юритиш муҳитидан хабар беради.

   “Бизнес юритиш” халқаро рейтингида мамлакатларнинг егаллаган ўринларини аниқлашда 10 та индикторлардаги натижалар асос қилиб олинади. Шунингдек, “Бизнес юритиш-2021” йиллик ҳисоботидан бошлаб баҳоланадиган индикаторлар қаторига “Давлат ҳаридларини амалга ошириш” индикаторининг киритилиши режалаштирилган.

   Сўнги йилларда Ўзбекистонда қулай бизнес юритиш муҳитини яратиш, мамлакатни хорижий инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш мақсадида, бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди, тадбиркорларнинг эркин фаолият юритишига тўсқинлик қиладиган ортиқча тўсиқлар ва тартиб-таомиллар бекор қилинди.

   Бунинг натижаси ўлароқ, Ўзбекистоннинг “Бизнес юритиш” халқаро рейтингида сўнгги беш йилда ўз ўрнини 18 поғонага яхшилади. “Бизнес юритиш-2020” йиллик ҳисоботи натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг рейтинг ўрни 190 мамлакат орасида 76-ўриндан 69-ўринга кўтарилиб, 7 поғонага яхшиланди.

   Сўнгги йиллик ҳисоботдаги Ўзбекистоннинг рейтинг ўрнини кўтарилишида қуйидаги йўналишлардаги кўрсаткичларни яхшиланиши асосий омиллар сифатида эътироф етилди:

   1. Аксиядорлик жамиятларида Мустақил кенгаш аъзоси ва Аудит қўмитаси бўлиши шартлиги талаби қонунчиликда белгилаб қўйилди натижасида, миноритар аксиядорларни ҳимоялаш кучайтирилди.

   2. Шартномалар ижросини таъминлашда халқаро амалиётда кенг қўлланиладиган низоларни ҳал қилишнинг судгача бўлган механизми Медиациядан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича механизм қонунчиликда белигилаш йўли билан мустаҳкамланди.

   3. Халқаро савдо соҳасини соддалаштириш йўналишида Божхона ва чегара текширувида хавфни бошқариш тизими - “яшил йўлак”, “сариқ йўлак”, “қизил йўлак” тўлиқ ишга туширилди.

   Бироқ эришилган ижобий натижага қарамасдан айрим индикаторлар жумладан, Қурилишга рухсатномалар олиш, Кредит олиш, Солиқ тўлаш, Мулкни рўйхатдан ўтказиш, Тўловга лаёқатсизликни ҳал этишда ислоҳотларни изчиллик билан амалиётга жорий этилишида камчиликлар учрамоқда.

   Шу мақсадда, бошланган ислоҳотларни самарадорлигини ошириш, йўл қўйилган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, унда амалга оширилиши лозим бўлган бир қанча чора-тадбирлар белгилаб берилди, хусусан:

   - масъул вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратида соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни жойлардаги ижрочиларга етказиш бўйича ишчи гуруҳлари тузиш;

   - қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун тадбиркорлик субъектлари томонидан хабарнома юбориш тартибини бекор қилиш;

   - қуввати 140 киловаттгача бўлган электр ускуналарини электр тармоқларига улаш жараёнида сарфланадиган харажатларни “Ҳудудий електр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;

   - тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар ўртасидаги кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини тарафлардан бирининг талаби бўйича нотариал тасдиқлашда коммунал хизматлар бўйича қарздорликларни текшириш талабини бекор қилиш;

   - солиқ солиш тизими бўйича ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасининг ҳисобот даври учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасидан ортган қисмини 60 кун ичида қайтариш тизимини амалиётга татбиқ етиш;

  - експорт-импорт операцияларини амалга оширишда талаб этиладиган рухсатнома ва сертификатларни “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали электрон шаклда расмийлаштириш.

   Юқорида келтириб ўтилган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга оширилиши Ўзбекистоннинг “Бизнес юритиш - 2021” йиллик ҳисоботидаги натижаларига ижобий таъсир этиб, мамлакатда бизнес юритиш муҳитини янада яшҳилайди ҳамда халқаро майдондаги мавқейини мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Ишонч телефонлари

  • Тел: (0436) 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 0 (436) 223-81-39
  • Факс: 0 (436) 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Ислом Каримов кўчаси 77а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси