» » » Ўзбекистон "Иқтисодий эркинлик индекси 2020" ҳисоботида ўз натижасини яхшилади

Ўзбекистон "Иқтисодий эркинлик индекси 2020" ҳисоботида ўз натижасини яхшилади

20 март 2020, Пятница
25
0
Ўзбекистон "Иқтисодий эркинлик индекси 2020" ҳисоботида ўз натижасини аввалгисига нисбатдан 26 поғонага яхшилаб 114-ўринни эгаллади.

Иқтисодий эркинлик индекси "Heritage Foundation" (Мерос Жамғармаси) тадқиқот маркази томонидан "Wall Street Journal" билан ҳамкорликда 1995-йилдан буён юритилади.

Индекс методологияси

  • «Иқтисодий эркинлик индекси» 4 та гуруҳга - Қонун устуворлиги, Давлатнинг иқтисодиётдаги ўрни; Тартибга солиш самарадорлиги ҳамда Бозор очиқлигига бирлаштирилган 12 та компонентни (мулк ҳуқуқи, суд фаолияти самарадорлиги, давлат яхлитлиги; солиқ юки, давлат харажатлари, фискал сиёсат; бизнес эркинлиги, меҳнат эркинлиги, пул-кредит сиёсати эркинлиги; савдо эркинлиги, инвеститсия эркинлиги, молиявий эркинлик) ўз ичига олади.
  • Индекс йиллик ҳисоботида 186 мамлакат 100 баллик тизимда баҳоланади. Ҳар бир индикатор бўйича берилган баллар тенг кучга эга ва умумий балл 12 та компонентнинг ўрта арифметиги сифатида аниқланади.
  • Тузувчилар фикрига кўра, индекснинг қиймати қанча катта бўлса, мамлакат шунчалик иқтисодий жиҳатдан эркин бўлади. Индексга биноан давлатларнинг иқтисодий эркинлик даражаси 5 та гуруҳга бўлинади:
  • Давлатда иқтисодиёт тўлиқ эркин: 80-100 балл;
  • Давлатда иқтисодиёт асосан эркин: 70-79,9 балл;
  • Давлатда иқтисодиёт ўртача эркин: 60-69,9 балл;
  • Давлатда иқтисодиёт асосан эркин бўлмаган: 50-59,9 балл;
  • Давлатда иқтисодиёт тўлиқ эркин бўлмаган: 0-49,9 балл.
  • Индикаторлар натижалари давлат органлари томонидан эълон қилинган очиқ маълумотлар ҳамда турли халқаро ташкилотларнинг (World Economic Forum, World Bank, International Monetary Fund, Credendo Group, Transparency International ва бошқалар) рейтинг ҳисоботлари натижаларига асосланади.
  • «Иқтисодий эркинлик индекси» 2020 ҳисоботи учун 2018 йил 1 июлдан 2019 йил 1 июлгача бўлган маълумотлар базаси асосида таҳлил қилинган.

Энг яхсҳи натижалар

  • 2020 йил ҳисоботига кўра енг юқори 10 талик натижа - Сингапур, Гонконг, Янги Зеландия, Австралия, Швейцария, Ирландия, Буюк Британия, Дания, Канада, Эстония давлатларига тегишли.

Ишонч телефонлари

  • Тел: (0436) 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 0 (436) 223-81-39
  • Факс: 0 (436) 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Ислом Каримов кўчаси 77а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси