» » » Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига янги раҳбар тайинланди

Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига янги раҳбар тайинланди

25 февраль 2020, Вторник
63
0

Бугун, 25 феврал куни Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Нигматович Арипов иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда молия, иқтисодиёт ва камбағаллик билан курашиш бўйича бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва саноат вазири этиб тайинланган Жамшид Анварович Қўчқоров вазирлик жамоасига таништирилди. Ж.А.Қўчқоров ушбу лавозимга тайинлангунга қадар бош вазир ўринбосари - молия вазири лавозимида ишлаб келган. Ўз навбатида, Иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев бош вазирнинг саноат ва кооперациялар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.

Ишонч телефонлари

  • Тел: (0436) 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 0 (436) 223-81-39
  • Факс: 0 (436) 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Ислом Каримов кўчаси 77а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси