» » » САНОАТ ЯРМАРКАСИ ВА КООПЭРАЦИЯ БИРЖАСИ

САНОАТ ЯРМАРКАСИ ВА КООПЭРАЦИЯ БИРЖАСИ

18 ноябрь 2019, Понедельник
53
0
Бугун пойтахтимизнинг “Ўзекспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аъзолари иштирок етишди. Тадбирни Иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев кириш сўзи билан очиб берди. Ундан сўнг тадбир қатнашчилари кўргазмалар мажмуаси павилонларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан намойиш етилаётган маҳсулотлар, бутловчи қисмлар, материаллар ва хом-ашёлар турлари билан танишдилар.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилда кўргазма майдони 18 минг кв.м. дан зиёдни ташкил етиб, 1-4 павилонларни ўз ичига олди. Кўргазмада 1000 га яқин саноат корхоналари ўзларининг 10000 тадан ортиқ маҳсулотлари билан иштирок етишди. Шундан сўнг, Иқтисодиёт ва саноат вазири ҳамда Савдо-саноат палатаси раиси иштирокида саноат ярмаркаси ва кооперация биржасининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун махсус брифинг ташкил етилди.
Куннинг иккинчи ярмида “Ўзекспомарказ”нинг Халқаро савдо маркази (ИТC) мажлислар залида Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати, Навоий кон-металлургия комбинати, “Ўзметкомбинат” АЖ ва “Гидро-Станко-Сервис” корхонаси каби саноат тармоқлари ташкилотлари ҳамда Навоий, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари томонидан кун тартиби юзасидан тақдимотлар ўтказилди. Шунингдек, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Электрон кооперация портали ( (www.cooperation.uz) ҳақида ҳам тақдимот ўтказилди. Бунда барча хўжалик юритувчи субъектларнинг порталда маҳсулотларини сотишда ва бошқа олди-сотди ишларини амалга оширишдаги қулайликларига батафсил тўхталинди. Бу ўринда шуни айтиш жоизки, электрон кооперация портали фаолиятини такомиллаштириш бўйича катнашчилар томонидан қатор таклифлар билдирилди.

Ишонч телефонлари

  • Тел: (0436) 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 0 (436) 223-81-39
  • Факс: 0 (436) 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Ислом Каримов кўчаси 77а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси