» » » “Кооперация куни” юқори даражада ташкил этилди

“Кооперация куни” юқори даражада ташкил этилди

06 ноябрь 2019, Среда
133
0
Давлатимиз раҳбарининг саноатни жадал ривожлантириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва кўламини кенгайтириш борасидаги топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, кеча “Ўзелтехсаноат” уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамкорлигида “Миллий маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнида маҳаллий хом-ашё ресурсларидан самарали фойдаланишнинг долзарб масалалари” мавзусида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Тадбирни Иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев ва “Ўзелтехсаноат” уюшмаси Бошқаруви раиси Мирзиёд Юнусовлар очиб беришди.
Ўзбекистон саноатини замон талаблари асосида ривожлантириш, маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва турини кенгайтириш масалалари давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланмоқда. Бугун електротехника саноатида 400 дан ортиқ корхона фаолият юритиб, ўтган давр мобайнида ушбу корхоналар томонидан 7 трлн. сўмга тенг бўлган 2000 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг маҳаллийлаштириш даражаси 40 фоиздан зиёдни ташкил етади.
Шунингдек, ташкил етилган ярмаркада “Ўзелтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар томонидан 200 дан ортиқ импорт хом-ашё ва бутловчи қисм маҳсулотлари намойиш қилинди. Иштирокчиларга корхоналарнинг кабел-сим, електротехника ва маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва бугунги кунда импорт қилинаётган бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш имкониятлари тақдимоти (презентация) бўлиб ўтди.

Ишонч телефонлари

  • Тел: (0436) 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 0 (436) 223-81-39
  • Факс: 0 (436) 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Ислом Каримов кўчаси 77а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси