» » » XI Иқтисодчилар форуми бўлиб ўтди

XI Иқтисодчилар форуми бўлиб ўтди

26 октябрь 2019, Суббота
39
0
Кеча 25 октябрь куни Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида Ўзбекистон иқтисодчиларининг XI форуми бўлиб ўтди.
Ўндан зиёд хорижий давлатлардан ташриф буюрган иқтисодчи олимлар, экспертлар, Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили, Ислом банки ваколатхонаси менежери, ўрта ва кичик тадбиркорлик бўйича халқаро мустақил консултант, шунингдек, юртимизнинг кўзга кўринган иқтисодчи олимлари, талабалар, тадбиркорлик субъектлари ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этган ушбу Форум қизғин мунозара, фикр алмашувлар, ўзаро савол-жавобларга сабаб бўлди.
Форумда унинг глобол мавзуси:«Стратегик режалаштириш — мамлакат ва ҳудудларнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг муҳим омили»нинг мазмун-моҳиятини очиб беришга қаратилган тўрт йўналишда секциялар самарали иш олиб борди.

Ишонч телефонлари

  • Тел: (0436) 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 0 (436) 223-81-39
  • Факс: 0 (436) 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Ислом Каримов кўчаси 77а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси