» » » Англиялик тренерлар Навоийга

Англиялик тренерлар Навоийга

26 сентябрь 2019, Четверг
27
0
Давлат хизматлари агентлигининг Навоий вилояти бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Буюк Британия Қироллиги билан халқаро ҳамкорлик доирасидаги келишувларга асосан бошқарув тизимида давлат хизматчиларининг билим ва кўникма, малакаларини оширишга қаратилган дастур бўйича бошқарув малакасини шакллантириш ҳамда лидерлик қобилияти кўникмалари мавзусида семинар тренинг ўтказилди.
Машғулотларда Давлат хизматлари агентлиги мутахассис ходимлари ҳамда вилоят Адлия бошқармасининг вакиллари иштирок этишди.
Уч кун давом этган тренингда машғулотлар инглиз тилида олиб борилиб, давлат хизматчилари тизимда бошқарув малакаси ва кўникмалари, муносабат ва муомала психологияси, адлия соҳасида лидерлик қобилиятидаги муаммолар, бошқарувда ҳис-ҳаяжоннинг ножўя таъсири, ўз салоҳиятига холис баҳо бериш каби жиҳатларни ўрганишди.

Ишонч телефонлари

  • Тел: (0436) 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 0 (436) 223-81-39
  • Факс: 0 (436) 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Ислом Каримов кўчаси 77а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси