» » » “СТАРТАП ТАШАББУСЛАР” ДАСТУРИ НАВОИЙДА ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ

“СТАРТАП ТАШАББУСЛАР” ДАСТУРИ НАВОИЙДА ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ

27 сентябрь 2019, Пятница
29
0
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (ИТ-Парк) ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда БМТ Тараққиёт Дастури ва Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Россия Федерацияси молияташтираётган “Ўзбекисонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилиб келинаётган “Стартап ташаббуслари" ёшларнинг инновацион ғоя ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш дастури тўртинчи даври Ўзбекистонда ўз ишини бошлади.
Шунингдек, бугун 26 сентябрь куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши томонидан шаҳримиздаги “Ёшлар маркази” ҳамда Навоий давлат кончилик интститутларида “Стартап-ташаббуслари” ёшлар инновацион ғоя ва бизнес-лойиҳаларини қўллаб қувватлаш дастури ҳақида мутахассислар томонидан ўқувчи ёшларга ҳамда талабаларга махсус дарслар ўтилди.
– Ушбу “Стартап ташаббуслари" ёшларнинг инновацион ғоя ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш дастурига асосан ўтказилаётган тадбирларимиз ёшларга ўз инновацион ғоялари ҳамда лойиҳаларини ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда амалда синаб кўришлари, ўзларининг стартапларини яратишлари, тадбиркорлик соҳасида билим ва салоҳиятларини ривожлантиришлари учун имкониятлар яратишдир, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни жорий қилиш бўйича бош мутахассис Санжар Бўтаев.
Ўтказилган тадбирларда “Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш” Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастури қўшма лойиҳаси компонент менежери Усмон Рахимжанов иштирок этди ва ўз фикр мулоҳазаларини иштирокчи ёшларга тушунтириб ўтди.

Ишонч телефонлари

  • Тел: (0436) 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 0 (436) 223-81-39
  • Факс: 0 (436) 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Ислом Каримов кўчаси 77а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси