» » » Қонунчиликдаги янгиликлар

Қонунчиликдаги янгиликлар

19 сентябрь 2019, Четверг
25
0
   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги “Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4453-сонли қарори қабул қилинди. 
   Қарор билан хомашёни қайта ишлаш асосида бозор талабларига мос тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-поябзал ва мўйначилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва експорт қилишнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган мақсадли параметрлари тасдиқланди. Шунингдек, қарорга кўра, 2021 йил 1 январдан:
   - божхона чегараси орқали ярим тайёр чармни олиб чиқишда експорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдорида;
   - експорт қилинадиган ҳар бир килограмм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
   2020 йил 1 январдан бошлаб:
   - ялпи тушумнинг умумий ҳажмида тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларининг експорти 60 фоиздан кам бўлмаган експорт улушига ега бўлган корхоналар 2023 йил 1 январгача мол-мулк солиғини тўлашдан озод етилади;
   - тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-поябзал, ва мўйначилик корхоналарининг фойда солиғи бўйича солиққа тортиладиган базаси етти йил давомида тенг улушларда замонавий тозалаш ва канализация иншоотларини қуриш бўйича харажатлар суммасига камайтирилади;
   - чорва молларини сўйиш бўйича замонавий автоматлаштирилган мажмуаларни ишга тушираётган ташкилотлар ва терини қайта ишловчи корхоналар 2023 йил 1 январгача ер солиғи тўлашдан озод етилади;
   - “Ўзтўқимачиликсаноат” ва “Ўзчармсаноат” уюшмаларининг хорижий консултантлари Ўзбекистон Республикасидаги даромад манбалари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини унинг белгиланган ставкасидан 50 фоиз миқдорида тўлайди.

Ишонч телефонлари

  • Тел: (0436) 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 0 (436) 223-81-39
  • Факс: 0 (436) 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Ислом Каримов кўчаси 77а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси