» » » «Навоий» ЭИЗда «AKFA PRODUCTION FACILITIES» янги ишлаб чиқариш мажмуасининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

«Навоий» ЭИЗда «AKFA PRODUCTION FACILITIES» янги ишлаб чиқариш мажмуасининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

22 июль 2019, Понедельник
29
0
   2019 йилнинг 14 июлида «Навоий» ЭИЗда «AKFA PRODUCTION FACILITIES» янги ишлаб чиқариш мажмуасининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.  Компаниянинг Германия, Туркия, Россия ва  бошқа мамлакатлардаги ҳамкорлари тадбирнинг фахрли меҳмонлари бўлиб иштирок этишди.
   Қурилишнинг биринчи босқичи якунланди ва айни пайтда объектда йиллик ишлаб чиқариш қуввати 50 000 тоннага тенг бўлган, 300 ходим ишлаб келаётган алюминий экструзия ишлаб чиқариш, ҳамда 650 иш ўрни яратилган, йиллик қуввати 55 200 тоннага тенг ПВХ профили ишлаб чиқариш заводлари фаолият юритмоқда. Бунда алюминий профилининг ишлаб чиқариш майдони 60 000 м2, ПВХ профилининг ишлаб чиқариш майдони эса 22 344 м2 ни ташкил этади.
   Навоий вилояти ҳокими Турсунов Қобил Бекназарович меҳмонларни объектнинг очилиши билан қутлади ва «AKFA PRODUCTION FACILITIES» ишлаб чиқариш мажмуасининг алоҳида хизмат кўрсатган ходимларини мукофотлади. Тантанали қисмдан сўнг ишлаб чиқариш жараёнларининг кўлами ва барча босқичлари билан янада батафсил танишиш учун ишлаб чиқариш объектлари бўйича  экскурсияга ташкил этилди.




Ишонч телефонлари

  • Тел: (0436) 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 0 (436) 223-81-39
  • Факс: 0 (436) 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Ислом Каримов кўчаси 77а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси