» » » НАВОИЙЛИК МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

НАВОИЙЛИК МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

28 июнь 2019, Пятница
175
0
Навоий шаҳридаги “Фаровон” тантаналар кошонасида навоийлик матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда вилоятдаги 30 дан ортиқ телерадио ва газета таҳририятлари ҳамда 40 га яқин матбаа корхоналари меҳнат жамоалари қатнашди.
Тадбир аввалида вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Солиев машаққатли касб эгаларига табрик йўллар экан, уларнинг фаолиятига муваффақиятлар тилади. Бугунгача соҳа эгаларнининг 10 нафардан ортиғи давлат мукофотларига эга бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, республика танловларида навоийлик журналистлар иштирокининг салмоғи кўпаяётганнинига ҳам урғу берди. Шундан сўнг, таҳририятларнинг 30 нафар ижодий ходимларига вилоят ҳокимининг ташаккурномаси, фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.
Самимий куй-қўшиқлар, дилтортар наволар даврага янада файз киритди.
Бу йилги байрам ўзгача кўтаринкиликда нишонлангани билан эсда қолди.



Ишонч телефонлари

  • Тел: (0436) 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 0 (436) 223-81-39
  • Факс: 0 (436) 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Ислом Каримов кўчаси 77а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси