» » » Биринчи ярим йилликда кутилаётган натижалар таҳлил қилинди

Биринчи ярим йилликда кутилаётган натижалар таҳлил қилинди

27 июнь 2019, Четверг
184
0
     Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида кутилаётган натижалар ва сифат ўзгаришларини таҳлил қилишга бағишланган йиғилиш ўтказди.
     Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 5,4 фоизга, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 7 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари 9,6 фоизга ва хизматлар ҳажми 13,9 фоизга ўсиши кутилмоқда. Ушбу натижаларда, аввало, ўзлаштирилган инвестициялар қарийб 1,5 баробар ўсгани энг муҳим омил бўлгани алоҳида таъкидланди.
     Мажлисда Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Ҳар бир тармоқ ва ҳудудни ривожлантириш бўйича кўзланган марралар ва аниқ вазифаларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш учун тегишли раҳбарларнинг шахсий масъулиятини ошириш чоралари белгиланди.

Ишонч телефонлари

  • Тел: (0436) 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 0 (436) 223-81-39
  • Факс: 0 (436) 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Ислом Каримов кўчаси 77а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси