» » » Иқтисодиёт вазирлигининг бошқарма бошлиғи Алишер Жумаев Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Иқтисодиёт вазирлигининг бошқарма бошлиғи Алишер Жумаев Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

24 июнь 2019, Понедельник
310
0
22 июнь куни Халқ депутатлари Олтинсой тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда туман Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Бойниязов Эркин Бозорович Олтинсой тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Жумаев Алишер Туробович Олтинсой тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Жумаев Алишер Туробовичга омад тилаймиз. 

Ишонч телефонлари

  • Тел: (0436) 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 0 (436) 223-81-39
  • Факс: 0 (436) 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Ислом Каримов кўчаси 77а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси