» » » “Маҳаллабай” ишлаш тизимини самарали ташкил қилиш бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда

“Маҳаллабай” ишлаш тизимини самарали ташкил қилиш бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда

25 ноябрь 2021, Четверг
55
0
    Навоий давлат кончилик институтида “Маҳаллабай” ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш масалаларига бағишланган  семинар-тренинг ташкил этилди.
    23-27 ноябрь кунлари ҳудудий тренерларга Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, бошқа масъул вазирлик ва идоралар ходимлари, Давлат бошқарув академияси ва бошқа масъул олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари томонидан семенер-тренинг машғулотлари ўтказилади.
    Мазкур семинар-тренинг машғулотларига масъул  вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан ўзларининг вилоятдаги бошқармалари ҳамда ҳудудий бўлинмалари раҳбарларидан иборат 133 нафар ҳудудий тренерлар рўйхати шакллантирилди.
    Семинар-тренинглар ва амалий машғулотлар якуни бўйича Давлат тест маркази, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда тингловчиларнинг билим ва кўникмаларини аниқлаш учун тест синовларини ўтказилиши кўзда тутилган.

Навоий вилояти ҳокимлиги
ахборот хизмати.

Ишонч телефонлари

  • Тел: 79 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 79 223-81-39
  • Факс: 79 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Навоий кўчаси 30а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси