» » » “ЎЗБEК ТИЛИДАГИ ЭНГ ЯХШИ ШEЪР, ҲИКОЯ, ҒАЗАЛ” ОНЛАЙН ТАНЛОВИ !!!

“ЎЗБEК ТИЛИДАГИ ЭНГ ЯХШИ ШEЪР, ҲИКОЯ, ҒАЗАЛ” ОНЛАЙН ТАНЛОВИ !!!

18 ноябрь 2021, Четверг
27
0

     Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Ўзбек тили байрамининг 32 йиллигини муносиб тарзда нишонлаш шунингдек, ходимлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш мақсадида “Ўзбек тилидаги энг яхши шеър, ҳикоя, ғазал” онлайн танловини ташкил этди!

   Шу муносабат билан, Навоий вилояти иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси ходимлари ўз истедодларини синаб кўрдилар.

       1. Саноат соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш йўналишларини таҳлил қилиш бўлими бўлими бошлиғи ўринбосари Неъматов Нурбек Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб “Она тилим” шеъри билан;
     2.Хизматлар соҳасини ривожлантириш ва истеъмол товарлари нархини мониторинг қилиш ва инновациялар бўлими бош мутахассиси Худойбердиева Дилафруз Эркин Вохидов қаламига мансуб “Она тилим ўлмайди” шеьри билан;
     3.Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси котибаси Бахтиёрова Сабина эса, Хуршид Даврон қаламига мансуб “Она тилим” шеърини ёдлаб танловда муносиб иштирок этдилар.


Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан тонлов ғолибларини аниқлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ишонч телефонлари

  • Тел: 79 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 79 223-81-39
  • Факс: 79 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Навоий кўчаси 30а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси