» » » Ўтган ярим йилликда аҳолининг реал даромадлари 10,8 фоизга кўпайган – Статистика қўмитаси

Ўтган ярим йилликда аҳолининг реал даромадлари 10,8 фоизга кўпайган – Статистика қўмитаси

17 июль 2021, Суббота
12
0

2021 йилнинг январ-июн ойларида хизматлар 18,3 фоизга, юк ташиш 14,1 фоизга, чакана савдо 9 ва саноат 8,5 фоизга ўсди.


2021 йилнинг дастлабки олти ойида республика ялпи ички маҳсулоти 6,2 фоизга ўсиб, 106,2 фоизни ташкил қилди.
Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, бунда хизматлар 18,3 фоизга, юк ташиш 14,1 фоизга, чакана савдо 9 фоизга, саноат эса 8,5 фоизга ўсган.
Шунингдек, аҳолининг реал даромадлари 10,8 фоизга кўпайган. Ташқи савдо айланмаси 13,6 фоиз, йўловчи ташиш ҳажми 4,1 фоизга, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 1,8 фоиз, қурилиш 0,1 фоиз ўсган.
Қайд этилишича, 1 июл ҳолатига республикада 546 минг 183 корхона ва ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтган ва уларнинг 515 минг 342 таси фаолият кўрсатмоқда.
Қўмитага кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 34 млн 860 минг 200 кишини (1 июл ҳолати) ташкил этади.
Аввалроқ, жорий йил 1-чорагида ЯИМ миқдори 128,6 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг 1-чорагига нисбатан 3,0 фоизга ўсгани хабар қилинганди.


Манба

Ишонч телефонлари

  • Тел: 79 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 79 223-81-39
  • Факс: 79 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Навоий кўчаси 30а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси