» » » Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши Корея Республикаси таҳлил марказлари томонидан эътироф этилди

Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши Корея Республикаси таҳлил марказлари томонидан эътироф этилди

12 июль 2021, Понедельник
14
0

Мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар дунё миқёсида кенг эътироф этилаётгани тўғрисидаги хабарлар ҳақида тез-тез ўқиб, гувоҳи бўлаяпмиз. Хорижий матбуот нашрлари, веб-порталларда юртимизнинг турли йўналишларда эришаётган ютуқ ва натижалари кенг ёритилаётгани ҳар биримизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Яқинда Корея Республикасининг етакчи “ақл марказлари”дан бири – Корея Республикаси Халқаро иқтисодий сиёсат институти (KIEP) сайтида “Ўзбекистоннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденциялари” сарлавҳали таҳлилий мақола эълон қилинди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги сайтида маълум қилинган.
Нашрнинг қайд этишича, Ўзбекистон дунёда бугун иқтисодиёти тез ривожланаётган саноқли давлатлардан бири ҳисобланади. Ўтган ўн йил мобайнида республиканинг ялпи ички маҳсулоти ўсиш суръатлари МДҲ мамлакатларининг (Россия, Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон) ўртача кўрсаткичидан ошиб кетди.
2017 йилда бошланган ислоҳотлар жараёни иқтисодий ўсишнинг янги омилларини фаоллаштириш — инвестиция муҳитини яхшилаш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, ташқи савдони фаоллаштириш, макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилди. Валюта бозорини либераллаштириш, виза тартибини соддалаштириш ва бизнес юритиш учун қатор маъмурий харажатларни камайтириш бу йўлдаги муҳим қадамларга айланди.
Бундан ташқари, мақолада қатор янги қонунлар, жумладан, коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва бошқа узоқ муддатли дастурлар қабул қилинганига эътибор қаратилган.
Пандемия билан боғлиқ инқирознинг мураккаб даврида дунёнинг аксарият мамлакатларидан фарқли ўлароқ, Ўзбекистон иқтисодий ўсишнинг ижобий динамикасини сақлаб қолишга ва ишсизликнинг кенг миқёсда кўпайишининг олдини олишга муваффақ бўлгани эътироф этилган.
“Қўшнилар билан алоқалар яхшиланиб, кўплаб мамлакатлар билан ташқи савдо кучайди, бу эса валюта бозорини либераллаштириш ва ташқи савдо йўлидаги тўсиқларни камайтиришга кўмаклашди”, деб ёзади муаллифлар.
Мамлакатимиз ривожланиши, амалга оширилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотларнинг бу каби эътирофи янги Ўзбекистонимизнинг дунё майдонидаги ўрни ва нуфузини оширишга хизмат қилади.


Манба

Ишонч телефонлари

  • Тел: 79 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 79 223-81-39
  • Факс: 79 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Навоий кўчаси 30а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси