» » » "ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ БИЛИМДОНИ" ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

"ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ БИЛИМДОНИ" ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

26 май 2021, Среда
27
0
Соҳибқирон Амир Темур таваллудини кенг нишонлаш мақсадида мамлакатимизда кенг қамровли тадбирлар бўлиб ўтди. Буюк давлат арбоби, ислоҳотчи, адолат учун толмас курашчи, илм-фан ва маданият раҳнамоси Амир Темур таваллудининг  685 йиллигини  муносабати билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тизимида маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратиш бўйича 2021 йил учун “Йўл харитаси”нинг 18-бандида кўзда тутилган “Темур тузуклари билимдони” викторинасининг 3  якуний босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу маънавий-маърифий тадбирда темуршунос экспертлар сифатида қатнашган Халқаро Амир Темур жамоат фонди раисининг биринчи ўринбосари, таниқли ёзувчи Тўлқин Ҳайит ҳамда тарих фанлари доктори, профессор Шоҳистахон Ўлжаева Буюк саркарданинг давлатчилик ва дипломатия, ҳарбий маҳорат, бунёдкорлик, илму фан, санъат ва меъморчилик-ка оид қарашлари ҳақида билдирган фикрлари, ҳар бир масалада етти ўлчаб, эл манфаатини ўйлаб иш тутишдек ибратли фазилатлари «Темур тузуклари» асарида батафсил ёритилгани ҳамда ушбу асар ўлмас дурдона сифатида алоҳида қадр-қимматга эга эканлигини эътироф этишди.
Вазирликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлардан умумий 160 та иштирокчи қатнашиб,  якуний  финал босқичига 7 нафар иштирокчи етиб келди. Қизғин баҳсларда бўлиб ўтган финал босқичида биринчи ўринни Вазирлик марказий аппарати ходими Миртемир Юсупов, иккинчи ўринни Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази ходими Ўрол Юсупов, учинчи ўринни эса Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси ходими Ҳилола Ҳудойбердиева қўлга киритди.
Ғолибликни қўлга киритган 1-ўрин эгаси 6,0 миллион, 2-ўринга 5,0 миллион, 3-ўринга 4,0 миллион сўм миқдорида пул мукофоти ҳамда қолган иштирокчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари соҳиби бўлишди.
Қатнашчилар Амир Темурнинг адолатли жамият барпо этиш, халқ фаровонлигини таъминлаш, ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга оид эзгу тамойиллари бугун юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий ислоҳотлар билан ҳамоҳанг эканини алоҳида таъкидлашди.
Очиқ мулоқот ва шаффофлик тарзида кечган викторинада иштирокчилар “Темур тузуклари” ўзларининг ҳаёти ва фаолиятида муҳим аҳамиятга эга эканини ҳам эътироф этишди.

Ишонч телефонлари

  • Тел: 79 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 79 223-81-39
  • Факс: 79 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Навоий кўчаси 30а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси