» » » Номзодларни танлов асосида саралаб олиш бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтди

Номзодларни танлов асосида саралаб олиш бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтди

18 май 2021, Вторник
35
0

Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси ва туман, шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари вакант лавозимларига тавсия этилаётган номзодларни танлов асосида саралаб олиш бўйича комиссия йиғилиш бўлиб ўтди Кун тартибидаги масала юзасидан Бош бошқарма бошлиғи Т.Атамуродов сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 3 октябрдаги ПФ-5843-сонли қарори ва вакант лавозимларга ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимга ўтказишда танлов асосида саралаб олиш тартиби тўғрисида гапириб ўтди.

Шу билан бирга, Бош бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари – комиссия раиси ўринбосари К.Нурмуродов Бош бошқарма ва туман шаҳар бўлимларидаги мавжуд 14 та вакант лавозимларга vacancy.argos.uz сайти орқали очиқ танлов эълон қилинганлиги ҳамда мазкур вакант лавозимларга бўлиб ўтган 2-босқич тест синовларидан 12 нафар номзод суҳбат босқичига ўтганлиги тўғрисида таъкидлаб ўтди. Суҳбат босқичига ўтган 12 нафар номзодларнинг 4 нафари танлов ғолиби деб, 8 нафари суҳбат босқичи танловидан ўтмаган деб топилди.

Ишонч телефонлари

  • Тел: 79 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 79 223-81-39
  • Факс: 79 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Навоий кўчаси 30а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси