» » » Вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасида Жамиятда адолат меъзонини таъминлаш, ошкоралик ва жамоат назоратининг ўрни мавзусида маънавият ва маърифат соати булиб ўтди

Вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасида Жамиятда адолат меъзонини таъминлаш, ошкоралик ва жамоат назоратининг ўрни мавзусида маънавият ва маърифат соати булиб ўтди

07 май 2021, Пятница
34
0

 Вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари К.Нурмуродов йиғилишни очиб берди ҳамда “Жамиятда адолат меъзонини таъминлаш, ошкоралик ва жамоат назоратининг ўрни” мавзусида мавзусидаги маърузани ўқиб эшиттириш учун бош бошқарманинг девонхона бош мутахассиси Ҳ.Худойбердиевага сўз берди. Маърузачи Ҳ.Худойбердиева юқорида номи қайд қилинган маърузани “Маънавият ва маърифат” соатида қатнашаётган вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси ходимларига жамиятда адолат меъзонини таъминлаш, ошкоралик ва жамоат назоратининг ўрни тўғрисида маълумот берди. Инсоният тарихида макон ва замон танламайдиган энг олий мезонлардан бири — бу, шубҳасиз, адолатдир. Зеро, адолат устувор бўлган жойда фаровонлик ҳукм суради, тараққиёт бўлади, эртанги кунга ишонч ортади, юртга файзу барака келади, одамларда меҳр-оқибат кучаяди, халқнинг орзу-истаклари рўёбга чиқади. Замонлар ўтса-да адолатли раҳбарларни халқ ҳамиша хотирасида сақлайди. Шу боис ҳам халқ ижодида адолатли ва адолатсиз етакчилар ҳақида кўпдан-кўп достонлар, масаллар учрайди. Чунончи, адолат ва ҳақиқатга интилиш, адолатли жамиятда яшаш ҳар бир халқнинг асрий орзуси бўлиб келган.
Бугун мамлакатимизда кечаётган демократик янгиланишларнинг янги босқичида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, барчанинг фикрини билиш, дардини эшитиш ва ҳақиқий ҳаётга мос бўлган халқчил стратегияни амалга оширишнинг ҳосиласи сифатида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан адолат тамойили кун тартибидаги энг устувор масалалардан бири сифатида илгари сурилмоқда.
Юртбошимиз, у қайси мансаб ёки лавозимда бўлмасин, ҳар бир раҳбардан қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик баробарида, албатта, адолатли бўлишни талаб этаётгани, Биринчи Президентимизнинг «Ислоҳот ислоҳот учун эмас, ислоҳот — инсон манфаати учун», деган пурҳикмат ғояси изчил ва тизимли давом эттирилаётгани ҳар бир фуқаронинг қалбига қувонч бағишлаб, келажакка ишонч билан қарашга ундамоқда. Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёни ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларини қамраб олди. Айниқса, қонун, қарор ва фармонлар қабул қилинишидан аввал кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб, аҳолининг хоҳиш-истаклари инобатга олинаётгани давлат органлари устидан жамоатчилик назорати ўрнатилишида муҳим аҳамият касб этмоқда.Хусусан, давлат органилари томонидан илгари сурилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Адлия вазирлиги тасарруфидаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилмоқда. Ўтган давр мобайнида мазкур порталга 8000 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжат, жумладан, 557 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 242 та фармон, 681 та қарори лойиҳалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2380 та қарори лойиҳалари муҳокамага қўйилган бўлса, уларга
35 000 га яқин таклифлар билдирилган. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан бугунги кунда Конституция ва қонунларимизни янада такомиллаштириш, ушбу вазифаларни бажаришда сиёсий партиялар ва фуқаролик жамияти институтлари янада фаол бўлиши лозимлиги, сўз ва матбуот эркинлиги, оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш, давлат ҳокимияти идоралари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишга қаратилган ишларимизнинг таъсирчанлигини янада оширишга қаратилган вазифаларни амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.

Бир сўз билан айтганда, давлат органлари мансабдор шахсларининг халқимизга ўз фаолиятлари юзасидан оммавий ахборат воситалари орқали мунтазам ҳисобот бериш тизими яратилгани, давлат хизматчиларининг энг чекка ҳудудларгача бориб, уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини ўрганаётгани, “электрон ҳукумат” шаклланаётгани, жамоатчилик назоратини самарали амалга ошириш бўйича қонунчиликнинг тизимли такомиллаштирилаётгани давлат идоралари ва халқимизнинг мамлакатимиз тараққиётига биргаликда ҳисса қўшишига хизмат қилмоқда.

Ишонч телефонлари

  • Тел: 79 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 79 223-81-39
  • Факс: 79 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Навоий кўчаси 30а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси