» » » “Ёшлик – умрнинг энг бебаҳо даври” мавзусида ташкиллаштирилган “Маънавият ва маърифат” соати бўйича

“Ёшлик – умрнинг энг бебаҳо даври” мавзусида ташкиллаштирилган “Маънавият ва маърифат” соати бўйича

30 апрель 2021, Пятница
28
0

   Вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари К.Нурмуродов йиғилишни очиб берди. Ходимларнинг маънавий-маърифий ҳамда илмий салоҳиятини янада ошириш мақсадида бош бошқармада кўчма кутубхона ташкил этиш бўйича фикр билдирди ҳамда Ёшлик – умрнинг энг бебаҳо даври” мавзусида мавзусидаги маърузани ўқиб эшиттириш учун бош бошқарманинг девонхона бош мутахассиси Ҳ.Худойбердиевага сўз берди. Маърузачи Ҳ.Худойбердиева юқорида номи қайд қилинган маърузани “Маънавият ва маърифат” соатида қатнашаётган вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси ходимларига ўқиб эшиттирди.

    Суҳбатимиз инсон умри, шу умрдан унумли фойдаланиш ва касб-кор қилиш ҳақида экан, аввало шуни айтиш лозимки, умр инсониятга берилган энг бебаҳо неъматдир.     Инсон умрининг ҳар бир давридан умумий равишда, ёшлик давридан эса, ўзига хос шаклда сўралади. Айни пайтда, Юртбошимиз беш муҳим ташаббусни изчил амалга ошириш, истеъдодли болаларнинг қобилиятини рўёбга чиқариш, ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий етук бўлиб улғайиши, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси бўйича олдимизда турган энг долзарб вазифаларни белгилаб берди. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг ёшларга қарата айтган қуйидаги сўзлари ҳаммамизни чексиз тўлқинлантиради: “Илмни қадрланг, илмга интилинг! Бир сония вақтингиз ҳам бекор ўтмасин! Ёшлик – умрнинг энг бебаҳо даври. Илм ва билим – ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган бойлик эканини асло унутманг!” Тарих ҳақиқати ва катта ҳаёт тажрибаси билан йўғрилган бу сўзлар доимо ёшлар учун бир умрлик ҳаёт дастури бўлиб қолади.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси 
Ахборот хизмати

Ишонч телефонлари

  • Тел: 79 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 79 223-81-39
  • Факс: 79 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Навоий кўчаси 30а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси