» » » 1 февралдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, жарималар ҳамда стипендиялар миқдори оширилди

1 февралдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, жарималар ҳамда стипендиялар миқдори оширилди

01 февраль 2021, Понедельник
27
0
2021 йил 1 февралдан «Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига кўра, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга (10 фоизга) оширилди.
Шунингдек, 2021 йил 1 февралдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ҳамда базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) ҳам 10 фоиздан оширилди. Яъни, илгари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 минг 330 сўм ва БҲМ – 223 минг сўм миқдорида белгиланган бўлса, эндиликда мос равишда 747 минг 300 сўм ва 245 минг сўм этиб белгиланди.
БҲМ миқдори 245 минг сўм этиб белгиланиши ортидан БҲМга боғланган:
  • солиқлар;
  • йиғимлар;
  • жарималар;
  • давлат божлари;
  • кўрсатилаётган давлат хизматлари, тадбиркорлик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун патент (лицензия) тўловлари;
  • БҲМга боғланган бошқа тўловлар миқдори ҳам 10 фоизга ошди.
  • Бундан ташқари, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга бериладиган нафақа миқдори ҳам 1 февралдан 10 фоизга оширилди ҳамда қуйидаги миқдорларда белгиланди:
  • битта болали оилаларга – 144 минг 100 сўм (илгариги миқдор – 131 минг сўм);
  • иккита болали оилаларга – 238 минг 700 сўм (илгариги миқдор – 217 минг сўм);
  • учта ва ундан ортиқ болали оилаларга – 334 минг (илгариги миқдор – 304 минг сўм).
  • Бироқ, қуйидагилар миқдори ўзгаришсиз қолдирилган:
  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 238 минг 610 сўм;
  • энг кам ёшга доир пенсиялар — ойига 466 минг 680 сўм;
  • болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 466 мин 680 сўм;
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 286 минг 390 сўм;
  • бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа (434 минг сўм);
  • кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам (326 мингдан 653 минг сўмгача);
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари (434 мингдан 1 млн 85 минг сўмгача).

Манба

Ишонч телефонлари

  • Тел: 79 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 79 223-81-39
  • Факс: 79 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Навоий кўчаси 30а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси