» » » “БИР МИЛЛИОН ДАСТУРЧИ” ЛОЙИҲАСИ КИБЕРХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

“БИР МИЛЛИОН ДАСТУРЧИ” ЛОЙИҲАСИ КИБЕРХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

18 декабрь 2020, Пятница
19
0
Киберхавфсизлик бу - кибер-интернет ва компютерлардан фойдаланиш ҳамда хавфсизлик билан боғлиқ бўлган жиноят оламидир. Касбий жиҳатдан компютер хавфсизлиги компютерлар, мобил қурилмалар, серверлар, электрон тизимлар, тармоқлар ва маълумотларни хавфли ҳужумлардан ҳимоя қилишни ўз ичига олади.
Юртимизда барча тизимлар рақамлашмоқда. Бугун уйдан чиқмасдан тўловларни амалга ошириш, масофавий таълим олиш, дунёнинг исталган давлатидаги хизматлардан фойдаланиш мумкин. Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг омилларидан бири эса - киберхавфсизликни таъминлашдир. Бугунги кунда барча тизим ва жараёнларни рақамлаштириш билан бирга, уларнинг техник жиҳатдан мукаммал ва бехато ишлашини, хавфсизлигини таъминлаш муҳим ҳисобланади. Шу боис юртимизда ҳам киберхавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Агарда 2017 йилда мамлакатимиз киберхавфсизлик глобал индекси рейтингида 93-ўринни эгаллаган бўлса, 2018 йилда 52-ўринга кўтарилди.
“Киберхавфсизлик маркази” ДУК таҳлилларига кўра, 2019 йилда интернетнинг миллий сегменти веб-сайтларида 268 та киберхавфсизлик инциденти аниқланган. Бу рақамли оламдаги ҳуқуқбузарликлар сони олдинги йилга қараганда 44 фоизга камайган деганидир.
Кибермаконда хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларнинг юзага келишига кодда хавфсизлик хатолари мавжуд бўлган контентни бошқариш, эскирган версиялар билан ишлаш, кириш паролларининг осонлиги, хавфсиз бўлмаган манбалардан юклаб олинган шаблонлар, вируслар билан зарарланган.
Бугунги глобаллашув даврида интернет тармоғидан фойдаланишда киберхавфсизлик ҳамда киберқуролнинг нечоғлик зарурлиги, турли хил ёт ахборотлар кириб келишини, жумладан мумкин бўлмаган маълумотларни ноқонуний олиш хавфсизлигини таъминлаш муҳимлигича қолмоқда.
Буни амалга ошириш учун эса киберхавфсизлик бўйича мутахассислар, шунингдек, ахборот хавфсизлиги бўйича таҳлилчилар жуда зарур. Шу мақсадда мамлакатимизда замонавий дастурлаш технологияларини ўзлаштирган кадрларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айни пайтда юртимизда “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бугун дунёда рақамлашув, мобиллашув, сунъий интеллектни жорий эта оладиган кадрлар - дастурчиларга талаб юқори. Боиси рақамли иқтисодиётни таъминловчи инфраструктура, АКТ соҳасига киритилган катта миқдордаги инвестиция ҳам электрон имкониятлардан самарали фойдалана олувчи дастурчилар орқалигина  киберхавфсизликни таъминлай олиш мумкин.

А.Сайриддинов, Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт 
ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси 
Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги бўйича 
бош мутахассиси

Ишонч телефонлари

  • Тел: (0436) 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 0 (436) 223-81-39
  • Факс: 0 (436) 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Ислом Каримов кўчаси 77а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси