» » » Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 0,4 фоизга ўсди

Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 0,4 фоизга ўсди

11 ноябрь 2020, Среда
17
0

2020 йилнинг 9 ойлик якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 0,4 фоизга (2019 йилнинг 9 ойлигида 5,9 фоизга) ўсди.

Фото: Depositphotos
Давстатқўм хабарида айтилишича, жорий даврда ЯИМ ўсишида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ҳиссаси энг юқори бўлди. Мазкур тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми 3,4 фоизга ошган ҳолда, ЯИМнинг 0,8 фоиз пунктга ўсишини таъминлади.
Қурилиш тармоғида 8,6 фоизга юқори ўсиш суръатлари кузатилган бўлса-да, ЯИМ ўсишидаги ҳиссаси 0,5 фоиз пунктни ташкил этди.
Саноат тармоғида ишлаб чиқариш ҳажмларининг 2,7 фоизга камайиши таъсирида ЯИМ ҳажмининг 0,7 фоиз пунктга камайиши кузатилди.
Шунингдек, хизматлар соҳасида кузатилган 0,7 фоизга камайиш ЯИМ ўсишига -0,2 фоиз пункт салбий таъсир кўрсатди.
Маҳсулотларга соф солиқларнинг 0,6 фоизга камайиши, ЯИМ ўсишига сезиларли салбий таъсир кўрсатмади ва -0,04 фоиз пунктни ташкил этди.

Манба

Ишонч телефонлари

  • Тел: (0436) 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 0 (436) 223-81-39
  • Факс: 0 (436) 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Ислом Каримов кўчаси 77а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси