» » » Жаҳон банки кўмагида Ўзбекистоннинг институционал салоҳияти оширилади

Жаҳон банки кўмагида Ўзбекистоннинг институционал салоҳияти оширилади

06 ноябрь 2020, Пятница
13
0

Вазирлар Маҳкамасининг «Жаҳон банки иштирокида «Институционал салоҳиятни ошириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Фото: Alex Wong /Newsmakers
2019 йил 19 июль куни «Институционал салоҳиятни ошириш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт уюшмаси (ХТУ) ўртасида 30 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли давр билан 33 млн АҚШ доллари миқдорида қарз ажратиш бўйича битим имзоланган. Шунингдек, 2019 йил 23 апрелда мазкур лойиҳа доирасида 250 минг АҚШ доллари миқдорида техник кўмак битими имзоланган. 
 
Norma’нинг ёзишича, қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
«Институционал салоҳиятни ошириш» лойиҳасининг асосий йўналишлари ва уларга ажратиладиган маблағлар миқдори;
мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида ХТУ томонидан ажратиладиган қарзни қайтариш, фоиз ва хизмат кўрсатиш бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали.
 
Қуйидагилар белгиланди:
ХТУ қарзи Ўзбекистонга давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш, корпоратив секторнинг бозор иқтисодиётига асосланган фаолиятини таъминлаш учун шароитларни яхшилаш, ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш ҳамда лойиҳа бошқаруви йўналишлари учун ажратилади;
ХТУ томонидан ажратиладиган қарзни қайтариш, шунингдек қарз бўйича фоиз, хизмат кўрсатиш ҳақи ва бошқа харажатларни қоплаш Ўзбекистоннинг республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
 
Молия вазирига Жаҳон банки ҳамда лойиҳада иштирок этувчи вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда лойиҳанинг умумий қиймати доирасида йўналишлар бўйича ажратиладиган маблағлар миқдорларига ўзгартириш киритиш, шунингдек йўналишлар бўйича амалга ошириладиган ишлар ёйилмасини тасдиқлаш ҳуқуқи берилади.


Манба

Ишонч телефонлари

  • Тел: (0436) 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 0 (436) 223-81-39
  • Факс: 0 (436) 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Ислом Каримов кўчаси 77а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси