» » » Камбағалликни одамларга пул тарқатиб қисқартириб бўлмайди

Камбағалликни одамларга пул тарқатиб қисқартириб бўлмайди

26 сентябрь 2020, Суббота
10
0

    Бош вазир ўринбосари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш омиллари ҳамда 2020 йил охирига бориб республика бўйича қанча оила ижтимоий нафақа олиши ҳақида маълумот берди.


    «2020 йилнинг январигача камбағаллик очиқ-ойдин тан олинмаганди. Камбағалликни одамларга пул тарқатиб қисқартириб бўлмайди. Камбағалликни тадбиркорликни, таълимни, соғлиқни сақлашни ривожлантириб қисқартириш мумкин.
Иқтисодий тараққиёт бир томондан камбағалликни камайтирадиган бўлса, иккинчи томондан камбағалликнинг кўпайиши иқтисодий тараққиётни пасайтиради. Одамларда соғлиқни сақлашдан ва таълимдан яхши фойдаланиш имкони бўлмайдиган бўлса, улар борган сари камбағаллашади ва иқтисодиётда талаб камаяди. Иқтисодиёт ўзининг юқори малакали ходимларига бўлган эҳтиёжини қоплолмайди ва ўсиш пасаяди», дея таъкидлаган у.
    Маълум қилинишича, 2020 йилнинг бошида ҳар ойда 552 минг оилага моддий ёрдам берилган. Июнь ойида бу кўрсаткич 774 минг, июль ойида эса 876 мингга етди. Йил охирига бориб ижтимоий нафақа берилган оилалар сони 1 миллион 200 мингга етиши кўзда тутилган.
Декабрь ойигача Ўзбекистондаги 8 миллион оиланинг 15 фоизи ижтимоий нафақа бериш режалаштирилган. Шунингдек, Қорақалпоғистондаги ҳар 4 оиланинг биттаси, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида эса ҳар 5 оиладан биттаси ижтимоий нафақа олувчи бўлади.
   «Йил бошида Хоразм ва Навоий вилоятида яшовчи оилаларга 5 фоиз ижтимоий нафақа берганмиз. Аммо Навоий вилояти камбағаллик даражаси бўйича пастдан 3-ўринда туради. Экологик ва бошқа сабаблар туфайли икки вилоятга бир хилда ижтимоий ёрдам ажратилган.
Пандемия сабабли бу хатони тузатишга тўғри келади, яъни Хоразм вилоятининг 17 фоизига ижтимоий нафақалар тарқатиш кўзда тутиляпти», деди бош вазир ўринбосари халқаро пресс-клубнинг 25 сентябрь куни ўтказилган сессиясида.

Манба

Ишонч телефонлари

  • Тел: (0436) 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 0 (436) 223-81-39
  • Факс: 0 (436) 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Ислом Каримов кўчаси 77а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси