» » » Нью-Йоркда Ўзбекистон савдо уйи очилди

Нью-Йоркда Ўзбекистон савдо уйи очилди

11 сентябрь 2020, Пятница
8
0
Бу ҳақда Ўзбекистон экспортчилари уюшмасининг АҚШдаги бизнес элчиси хабар беришича, савдо уйи шаҳарнинг Бруклин, деб номланган ҳудудида очилган. 
Эндиликда ўзбекистонлик тадбиркорлар савдо уйи орқали ўз маҳсулотларини АҚШда сотиш имконига эга бўлди.
Савдо уйи очилиш маросими Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган текстиль, консерва маҳсулотлари, сархил ва қуритилган мевалардан иборат кўргазмага уланиб кетди. Унда АҚШ тадбиркорлари маҳаллий тадбиркорларимиз билан шартномалар имзолагани ҳақида айтилмоқда.
Бруклинда 3 миллиондан зиёд МДҲ мамлакатлари фуқаролари яшайди. Улар Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотларга катта қизиқиш билан қарайди. 

Манба

Ишонч телефонлари

  • Тел: (0436) 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 0 (436) 223-81-39
  • Факс: 0 (436) 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Ислом Каримов кўчаси 77а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси