» » » Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом тўғрисида МАЪЛУМОТ

Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом тўғрисида МАЪЛУМОТ

10 август 2020, Понедельник
21
0

 Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарориг билан Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган.

   Мазкур Низомнинг 7-бандига асосан ариза берувчи тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолаш қуйидаги масъул ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади:

• тиббиёт бирлашмаси; 

• ички ишлар бўлими (бошқармаси);

• молия бўлими; 

• давлат солиқ инспекцияси;

• аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази;

• ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси; 

• туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари; 

• Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши; 

• туман (шаҳар) ҳокимлиги; 

• иштирок этувчи тижорат банклари. 

   

Тегишли туман (шаҳар) ҳокими қарори билан тасдиқланган туман (шаҳар)да субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш бўйича ушбу Низомга 3- иловага мувофиқ намунавий таркибда шакллантириладиган комиссия томонидан аризалар ва масъул ташкилотлар хулосалари кўриб чиқилади. 

   Кўриб чиқиш якунлари бўйича комиссия йиғилишининг баённомаси расмийлаштирилиб, субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида комиссиянинг QR-код (матрик штрихли код) қўйилган қарори қабул қилинади ва тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига хабарнома юборилади. Ушбу хабарнома Давлат хизматлари маркази томонидан бир иш кунида ариза берувчига юборилади. \

Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга

субсидия тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА


_______________ тумани (шаҳри)да субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиянинг намунавий 

                                                                         ТАРКИБИ 

1. Лавозимига кўра — Туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Комиссия раиси 

2. Лавозимига кўра — Туман (шаҳар) халқ қабулхонаси раҳбари, Комиссия раиси ўринбосари

3. Лавозимига кўра — Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллабқувватлаш бўлими бошлиғи 

4. Лавозимигакўра — Туман (шаҳар) молия бўлими бошлиғи

5. Лавозимигакўра — Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказиди ректори 

6. Лавозимигакўра — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши раҳбари 

7. Лавозимигакўра — Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси раҳбари 

8. Лавозимигакўра — Иштирок этувчи тижорат банкининг туман (шаҳар) филиали раҳбари 

9. Лавозимигакўра — Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи*, Комиссия котиби 



Ишонч телефонлари

  • Тел: (0436) 223-81-39

Бошқарма билан боғланиш

  • Тел: 0 (436) 223-81-39
  • Факс: 0 (436) 223-80-25
  • E-mail: info@naveconomy.uz
  • 210100, Навоий, Ислом Каримов кўчаси 77а уй
© 2019 Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси